... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шерали Жўраевни 10 минг доллар билан мукофотлади


15:55, 23.04.2018 Спорт
 19 050

Шерали Жўраев олтин медаль билан бирга Ўзбекистон Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Қашқадарёлик курашчи Шерали Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга бўлди.
 
20-21 апрель кунлари Амир Темур хотирасига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабзда ўтказилган VII халқаро турнирда 30 га яқин мамлакатдан энг кучли курашчилар қатнашди.

“Ҳисор” марказий стадионида ўтказилган нуфузли турнир эркаклар ўртасида тўртта, аёллар ўртасида иккита вазн тоифасида ўтказилди.
 
Мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ўтган финал беллашувида қашқадарёлик курашчи Шерали Жўраев эронлик Жафар Паҳлавонийни мағлуб этиб, олтин медаль билан бирга Ўзбекистон Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга чиқди. Жафар Паҳлавоний иккинчи, яна бир ўзбек курашчиси Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи бўлди.
 
"Нуфузли турнирда ғалаба қозонганимдан хурсандман. Бу каби мусобақалар тажриба ва маҳоратимизни оширишга, курашнинг дунёда янада оммалашишига хизмат қилади. Президентимиз совринини қўлга киритганим келгусида кураш бўйича халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишимда янги куч бағишлайди. Финалдаги рақибим жуда кучли эди, аммо халқимнинг қўллаб-қувватлаши, минглаб мухлисларнинг ишончи ғалаба қозонишимда муҳим омил бўлди", дейди Шерали Жўраев.



Шунингдек, эркаклар ўртасида эронлик Илёс Али Акбарий, тожикистонлик Беҳрузий Ҳожизода, Камроншоҳ Устапирён, аёллар ўртасида Гулнор Сулаймонова ва Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди, деб ёзмоқда ЎзА. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шерали Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!