... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқига унутилмас совға юборди


21:53, 16.04.2018 Спорт
 12 266

“Навбаҳор” - “Бунёдкор” учрашувига ташриф буюрган ҳар бир футбол мухлисларга бу совға бепул берилади.

Бугун, 16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Унда Наманган футбол ассосиасицияси Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлиги айтилди.  
 
Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Бобоев тайинланди.
 
Шу ўринда “Навбаҳор” Суперлиганинг навбатдаги тури – “Бунёдкор”га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Навбаҳор” жамоасининг фидоий, ашаддий футбол  мухлисларига футболга бўлган меҳри сабабли совға сифатида 22 минг дона футболкалар тақдим этилди.
 
20 апрель куни соат 18:00 да “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир футбол мухлисларга мазкур футболкалар бепул тарқатиладиган бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!