... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шавкат Мирзиёев чемпионларга табрик йўллади


18:27, 27.01.2018 Спорт
 6 037

Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан табрикнома олишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига табрик йўллади.
 
Табрикда шундай дейилган:
 
Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига
 
Азиз фарзандларим!
 
Қадрли устоз ва мураббийлар!
 
Барчангизни футбол бўйича Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал ўйинида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўпмиллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.
 
Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди.
 
Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.
 
Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади.
 
Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!