Италия А серияси қачон бошланиши маълум бўлди

Спорт

image

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси Италияда шиддат билан тарқалгани боис, футбол бўйича миллий чемпионат ўйинлари қолдирилган эди. А серия учрашувлари жорий йилнинг 31 май кунидан бошлаб давом этиши мумкин. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар бермоқда. 

Барчаси шу тартибда давом этса, А серия 2019/20 йилги чемпионат баҳслари ҳар 2-3 кунда ўтказилади ва чемпионат августь ойида якунланади. Маълум бўлишича, ҳар бир учрашув мухлисларсиз ўтказилади ва бу ҳолат муҳокама қилинмайди. Италияда коронавирус ўчоғи бўлган Ломбарди шаҳри жамоаларининг ("Милан", "Интер", "Аталанта", "Брешия") барча ўйинлари нейтрал майдонда ўтказилади. Яъни коронавирус кам тарқалган ҳудудлардаги стадионларда. 

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 21 апрель куни клублар раҳбарлари билан ўтказиладиган видеоконференция вақтида бу режа ё маъқулланади, ё рад этилади.  

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси Италияда кенг тарқалгани боис, шу йилнинг 9 март куни Италия Бош вазири Жузеппе Конте барча мусобақалар тўхтатилганини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирусга чалинганлар 1 781 383 нафарни ташкил этмоқда. 108 880 киши ушбу вирус туфайли вафот этган. 404 581 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган. 

Айни дамда Италияда 152 271 нафар киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Уларнинг 19 468 нафари COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмган. Коронавирусдан буткул соғайиб кетганлар 32 534 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Италия А серия Коронавирус

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг