...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Сенат ратификация қилган яна бир қонунни имзолади


17:22, 03.10.2018 Жамият
 1 802

Қонун Олий Мажлис Сенати томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган эди.

“Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истамбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
 
Қонун билан Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидалари ратификация қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Институт Уставида аъзо давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ўртасида мазкур соҳада ҳамкорлик қилишнинг тартиби, шунингдек ИМСМИга аъзо давлатларнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар эътиборга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қонун Сенат ратификация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар