5 минг дона Трамадолни Ўзбекистонга олиб кираётганлар қўлга тушди

Жамият

image

Ўзбекистонга ноқонуний равишда муомаласи чекланган дори воситаларини олиб кириш билан ҳолатлар давом этмоқда. Давлат божхона қўмитаси ходимлари 5000 дона Трамадол дори воситасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган шахсни қўлга олди. 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига  кириб келган фуқаро М.С. бошқарувидаги “VOLVO FH 42” автотранспорти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.  

Текширув натижасида, автомашинада юкланган дори воситаларидан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилмаган 5000 дона Трамадол дори воситалари яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамадол

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг