Тошкентдан Жиззахнинг яна икки шаҳарига автобус қатнови йўлга қўйилди

Жамият

photo_2019-11-01_09-29-42

Кеча, 28 ноябрь кунидан эътиборан “Uzautotrans service” корхонаси “Тошкент-Гагарин” йўналишда ҳаракатланаётган автобус йўналишини Дўстлик ва Арнасой шаҳарларига қадар узайтирди.

Тошкентдан Дўстлик шаҳрига қадар бўлган 206 кмлик масофа учун йўлкира ҳақи 23 000 сўм, йўналиш масофаси 224 кмга тенг бўлган Арнасой шаҳригача эса 25 000 сўм этиб белгиланган. Айни дамда мазкур йўналишдаги қатновлар синов тариқасида амалга оширилмоқда. Йўловчилар оқими ушбу йўналишда етарли даражада бўлса, қатновлар мунтазам равишда йўлга қўйилади.

Айни дамда “Uzautotrans service” корхонаси Тошкентдан Жиззах вилоятининг Жиззах, Зомин, Гагарин ҳудудларига мунтазам автобус қатновларини амалга ошириб келмоқда.

Аввалроқ, декабрь ойидан Ўзбекистондан Россиянинг 10 та шаҳарига янги автобус қатновлари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус қатнови Тошкент-Жиззах

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг