Ўзбекистоннинг энг катта полигонлари рейтинги тузилди (фото)
Бу қизиқ
−
05 Март 2020
11289Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишга эга бўлган дала ўқув майдонлари рейтингни тузилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Унга кўра, ҳудуди ва замон талабларига мослиги, авиация ҳамда артиллерия қуролларидан ўт очиш имкониятидан келиб чиқиб, Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги “Каттақўрғон” полигони биринчиликда эканлигини эътироф этиш лозим.
Кейинги ўринда Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ полигонидир. Бу ерда ўтган йилни ўзида АҚШ, Франция, Буюк Британия Ҳиндистон, Россия, Туркия Покистон ҳамда Хитой қуролли кучлари вакиллари билан 16 маротаба ҳарбий ҳамкорлик доирасида тактик ва махсус ўқувлар, тренинглар ўтказилди. 2019 йилда эса илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилган “Арми-2019” ҳалқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди.
Каттақўрғон полигони (1-ўрин)
3-ўринда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли “Бухоро” умумқўшин дала ўқув майдони туради. Ушбу полигон Кучишлатар бўлинмалар билан ҳамкорликда ўқув машқлар ўтказилиши учун жуда қулай ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили анъанавий тарзда мутахассисликлар бўйича мусобақалар ташкил этилади. Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг ягона “Нукус” полигони 4-ўринни эгаллади.
5-ўринда эса Шарқий ҳарбий оркугдаги “Шўрсув” ва “Ғурумсарой” дала ўқув майдони қулай жойлашуви ҳамда парашютдан сакраш машқларини кўп ўтказилиши билан ажратилиб туради. “Ғурумсарой” полигонида 2019 йилда дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб берадиган 20,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Қашқадарё вилоятида жойлашган “Муборак” ва “Нуристон”дала ўқув майдонлари 6- ва 7-ўринларни банд этди. ''Термиз'' полигони эса 8-ўринга муносиб деб топилди.
"Фориш" полигонини тунги кўриниши (2-ўрин)
Тошкент ҳарбий округидаги "Чирчиқ" полигони ҳарбий парадлар ўтказилиши билан алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, 3 та олий ҳарбий билим юрти курсантлари, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Чирчиқ гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда Куч тузилмаларнинг бўлинмаларини ҳарбий амалий тайёргарлик билан шуғулланиши учун хизмат қилмоқда.
Қуролли Кучлар бўйича энг ихчам ҳамда ҳарбий амалий машғулотлар олиб боришда ўқув жойларини кенг қамровлиги жиҳатидан Самарқанд гарнизонидаги “Сазаган” полигони ушбу рейтинг ўнталигидан жой олади. Мазкур дала ўқув майдонини расман очилиш маросими жорий йилнинг 14 март кунига режалаштирилган.
"Бухоро" полигонида АК-74 автоматидан ўқ отиш машқи (3-ўрин)
"Нукус" полигони (4-ўрин)
"Шўрсув" дала ўқув майдони (5-ўрин)
"Муборак" полигонидаги ҳарбий техникалар каллонаси (6-ўрин)
"Нуристон" дала ўқув майдони (7-ўрин)
"Термиз" дала ўқув майдони (8-ўрин)
"Чирчиқ" полигонидаги ҳарбий парад (9-ўрин)
10-ўрин
LiveБарчаси