Тошкентда ўқитувчи ўқувчисини нега калтаклагани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Миробод туманида жойлашган 31-мактаб ўқитувчиси ўқувчисини ургани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси мазкур тарқалган видео ва хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, Миробод тумани 31-мактабда юз берган мазкур ҳодиса жорий йилнинг март ойида содир бўлган. Маълум бўлишича мактабда инглиз тили ўқитувчиси Санжарова Гулзананинг қизи ва видеода калтак егани акс этган қиз Югай Милана ўртасида жиддий низо юзага келган. Ўқитувчи Миланага ўқитувчиси сифатида эмас, калтакланган фарзандини ҳимоя қилаётган она сифатида қўл кўтарган. 

Директор Нурия Семмарининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 23 июнь куни суд бўлиб ўтган ва ўқитувчига нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 

“Санжарова Гулзана мактабимизда бир ярим йилдан буён фаолият юритаётган ёш мутахассислардан. Суд унга нисбатан ўзининг адолатли қарорини чиқариб бўлган. Гулзана ва унинг оиласи ўқувчининг оиласидан узр сўраб, мазкур ҳолатдан афсусдалигини бир неча бор изҳор қилган. Суд ўз қарорини чиқарган экан мен раҳбар сифатида ўқитувчига ўзимча ҳукм чиқаришим нотўғри. Агар зарур бўлганида юқори Суд ҳокимияти уни педагогик фаолият билан шуғулланишдан четлаштирган бўларди деб ҳисоблайман. Бир инсон ўз қилмишига яраша жазосини олди. Бугун қизнинг холаси ўқитувчини ишдан бўшатиб юбормаганим сабабли ушбу видеони тарқатиб юборишга қарор қилган. Мен мактаб раҳбари сифатида бугун яхши инглиз тили ўқитувчисини топиш осон эмаслигини инобатга олган ҳолда ўқитувчининг фаолиятини давом эттиришида ҳеч қандай ёмон томони йўқ деб ҳисоблайман”, деган Нурия Семмари.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг