Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Атабек Илхамович Давлетов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши сайтида хабар берилди.

Атабек Илхамович Давлетов – 1972 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида таваллуд топган. 1995 йил К.А.Тимирязов номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Атабек Давлетов ўз меҳнат фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда иш олиб борган. У ушбу кунгача “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти директори лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг