Президентнинг оиласи ҳам Қўқонга борди

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь куни Қўқон шаҳрида I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросими ўтиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали маросимда иштирок этиш учун Фарғонага жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг оиласи – турмуш ўртоғи, мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева, ўғли, қизлари – Саида Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева, куёвлари – Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров, қолаверса, набиралари ҳам Қўқонга ташриф буюрган. 

Айни вақтда фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров фестивалнинг тантанали юришида отда иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

I Халқаро ҳунармандчилик фестивали

Баҳолаганлар

1625

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг