Курс UZS

USD

12 973.31

12.93

EUR

14 329.02

176.29

RUB

151.19

-0.73

Тошкентдаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди – Бош прокуратура

Жамият

image

Аввалроқ. Тошкентдаги автосервисда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий маълумот берди. 

Хоҳласам - ўлдираман! – Пойтахт ИИББ аёлнинг боласини ураётгани акс этган видеога муносабат билдирди north_east

Хоҳласам - ўлдираман! – Пойтахт ИИББ аёлнинг боласини ураётгани акс этган видеога муносабат билдирди

Унга кўра, кеча, 14 март куни Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасида табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши натижасида портлаш содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 14 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томониданг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бош прокуратура портлаш

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг