Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Жамият

image

Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди.

Йиғилишда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарҳод Умаров

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг