Эрондаги авиаҳалокат қурбонлари қайси давлат фуқаролари экани айтилди
Олам
−
08 Январь 2020
12595Хабарингиз бор, бугун, 8 январь куни Эронда Теҳрон халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради.
Авиаҳалокат натижасида самолётда бўлганларнинг барчаси қурбон бўлди. Бироқ ҳалокат қурбонларининг сони бўйича маълумотларда ўзгаришлар бўлиб турибди. Шунингдек, уларнинг қайси давлат фуқароси бўлгани юзасидан ҳам ноаниқликлар мавжуд.
Тарқалаётган маълумотларга кўра, Эронда ҳалокатга учраган самолётда:
- Эрон фуқаролари - 71 нафар
- Канада фуқаролари -73
- Германия фуқаролари – 4
- Буюк Британия фуқаролари – 3
- Швеция фуқаролари – 8
- Афғонистон фуқаролари - 6
- 2 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзолари Украина фуқаролари бўлган.
Бироқ “Irna” агентлиги берган маълумотга кўра, самолёт бортида 179 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 147 нафари эронлик ва 32 нафари хорижий фуқаролар эканини маълум қилди.
Воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ`да кузатинг. Аниқ маълумотлар бериб борилади.
LiveБарчаси