Дунё кўзгусида акс этаётган ҳақиқатлар (фоторепортаж)

Олам

20

Коронавирус пандемияси ер юзидаги 181 мамлакатда ўз ҳукмини ўтказмоқда. Сайёрадаги 7 миллиард одам унинг хавфи остида яшамоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 3 ой ичида коронавирус 1 миллиондан ортиқ одам организмига киришга улгурди. 55 мингдан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетди.

Қуйидаги суратларда сўнгги кунларда дунёда содир бўлаётган жараёнлар акс этган. Умид қиламиз-ки, тез орада инсоният ўз иродасини кўрсатиб, ушбу касалликни енгиб ўтади.

Фото: Reuters

1 апрель. Япония Бош вазири Шинзо Абе (расмда чапда) пандемия сабабли май ойида Москвага ташрифини бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Япония ҳукумати раҳбари Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши керак эди.

Фото: EPA/Vostock-photo

2 апрель. Италияда бир кунда 760 киши коронавирусдан вафот этди. Мамлакатда ушбу касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 13 915 тани ташкил қилмоқда. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Фото: EPA/Vostock-photo

2 апрель. Фаластиннинг Хеврон шаҳрида янги турмуш қурганлар меҳмонларсиз тўйни ўтказдилар.

Фото: Reuters

2 апрель. Индонезия пойтахти Жакартада сўнгги 24 соат ичида 80 та янги коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Фото: Reuters

2 апрель. Франция тезюрар поездлардан COVID-19 билан касалланган беморларни ташиш учун фойдаланмоқда. Мамлакатда касалликнинг 52 836 та ҳолати қайд этилган. Суратда: Париж шифохоналаридан Британияга беморларни эвакуация қилиш жараёни.

Фото: EPA/Vostock-photo

2 апрель. Мозамбикда 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фото: Zuma/ТАСС

1 апрель. Бангкокнинг чеккасида суперқаҳрамон киймидаги коммунал хизмат ҳодими ибодатхоналарни дезинфексия қилмоқда.

Фото: AP/ТАСС

1 апрель. Сешанба куни Филиппинда бир кунда касалланганлар сонининг энг катта ўсиши кузатилди. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар сони 2 мингдан ошди. Жами 88 киши вафот этди.

Фото: Reuters

1 апрель. Индонезия ҳукумати COVID-19 тарқалишини секинлаштириш учун комендантлик соатини жорий қилишни бошлади. Жакартада ўлимнинг рекорд даражаси қайд этилди – 10,9%. Бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўп.

Фото: Reuters

1 апрель. Ҳиндистонда умуммиллий карантин давом этмоқда. Одамларга ўз уйларини тарк этиш тақиқланган, комендантлик соатлари жорий қилинган. Коронавирус билан касалланганлар сони бир кунда 240 кишига кўпайди. Беморларнинг умумий сони 1637 кишини ташкил этяпти.

Фото: Reuters

1 апрель. Нью-Йорк бандаргоҳида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг сузувчи шифохонаси жойлашган бўлиб, унда 1000 та ётоқ ва 12 та операция хонаси мавжуд. Ҳозирги вақтда шаҳарда 51 809 та коронавирусга чалинган одам бор.

Фото: Reuters

1 апрель. Мисрда Хеопс пирамидасида аҳолини уйда қолишга ва коронавирус пандемияси пайтида ўзини изоляция қилишга ундаган ёзув пайдо бўлди. Расмийлар, шунингдек, касалликка қарши курашаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар 1 041 126 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 53 069 нафари вафот этган, 221 262 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фоторепортаж Коронавирус

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг