Доллар, евро ва рублнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
8220Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 15 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 295 сўм 33 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 16 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 12 194 сўм 82 тийинга баҳоланиб, 32 сўм 26 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 137 сўм 65 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023