АҚШдаги энг катта миллий байроқни чақмоқ урди (фото)
Олам
−
05 Июнь 2020
9307Висконсин штатидаги АҚШнинг энг катта миллий байроғини чақмоқ урди. Шундан сўнг байроқ ярмигача йиртилиб кетди. Бу ҳақда “Heavy” портали хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги бир неча кун ичида АҚШнинг бир қатор штатлари ёмон об-ҳаво кузатилмоқда. Кучли момақалдироқ ва шамол 30 минг уйни электр таъминотисиз қолдирди. Жабрланганлар ичида мамлакатнинг энг катта байроғи ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Acuity Insurance байроғи 21 га 42,6 метр бўлиб, оғирлиги 154 кг. У Америка армияси хизматида ҳалок бўлган туман аҳолисини хотирлаш учун Шебойган шаршараси яқинида 30 метр баландликда ҳилпираб туради.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023