Юрген Клопп: “Футболни тезроқ қайтариш учун битта йўл бор”

Спорт

image

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалгани боис, футболд бўйича барча мусобақалар мажбуран вақтинча тўхтатилди. Мерсисайднинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп коронавирусни енгиб ўтиш ва чемпионатни тезроқ давом эттиришнинг ягона йўлини айтди.

“Коронавирус сабаб тўхтатиб қўйилган чемпионатни тезроқ давом эттириш учун битта йўл бор. Ҳукумат томонидан жорий қилинган қонун қоидаларга риоя қилсак, кўчага чиқмасдан уйда ўтириб карантин амалларини бажарсак тезроқ ушбу пандемиядан халос бўламиз ва чемпионатни тўхтатиб қўйилган жойидан кутилганидан барвақтроқ бошлашимиз мумкин. Айни дамда бундан яхшироқ танловимиз йўқ”, деди Юрген Клопп

Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 590 506 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 26 952 киши вафот этди. Касалланганларнинг 132 471 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юрген Клопп

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг