Айрим корхоналарнинг иш ҳақи харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади

Жамият

image

Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар молиявий соғломлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини кўпайтириб, 4 нафар қўшимча штат бирлиги ажратилган ҳолда марказий аппаратидаги Банкротлик масалалари ва Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бошқармалари негизида Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий инқироздан олиб чиқиш Департаменти ташкил этилади ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар бирига 1 нафардан жами 14 нафар қўшимча штат бирлиги ажратилади.

Агентликка давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий инқироздан чиқариш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

•  иқтисодий ночор корхоналарга уларни молиявий инқироздан олиб чиқиш учун халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилишда кўмаклашиш ҳамда уларнинг иш ҳақи харажатларини қоплаб бериш;

•  тўловчанлик қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд бўлган иқтисодий ночор корхоналарга тижорат банкларидан кредит олишда кафилликлар

•  ва кафолатлар ҳамда уларнинг фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;

•  тўловчанлик қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд бўлган иқтисодий ночор корхоналарга уларнинг кредиторлари билан қарздорлик тўлов муддатини узайтириш, бўлиб тўлаш ёки қисман кечиш бўйича келишув даврида кафилликлар ва кафолатлар бериш шаклида ёрдам кўрсатиш;

•  тўловчанлик қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд бўлган иқтисодий ночор корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган қарздорликлари тўлов муддатини узайтириш, пеня ва жарималарини ҳисобдан чиқариш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

•  халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари билан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш.


Мақола муаллифи

Теглар

иш ҳақи қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг