Трамп бетоб бўлиб қолдими? Кутилмаган тиббий кўрикдан одамлар хавотирда

Олам

image

Ўтган ҳафта охирида АҚШ Президенти Дональд Трамп Мэриленд штатидаги Уолтер Рид клиникасида тиббий кўрикдан ўтгани маълум қилинди. Бироқ тиббий кўрик аввалдан режалаштирилмагани ҳақидаги хабарлар, Трампнинг бетоб экани ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди.

Миш-мишлар ортидан Оқ уй бош шифокори Шон Конли Дональд Трамп саломатлигидан шикоят қилмагани ва соғ-саломат эканини маълум қилди. Клиникадаги текширув аввалдан режалаштирилган бўлган.

“Президентнинг кўксида ҳеч қандай оғриқ йўқ. Саломатликдаги муаммолар сабабли ҳеч қандай шошилинч текширув ва муолажа ҳам бўлмади”, дейди бош шифокор. Конлининг сўзларига кўра, бу одатий, режали текширув бўлган.

Уолтер Рид клиникасидаги тиббий кўрик ҳам Трампнинг мутлақо соғлом эканини кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг