Президент мактабларига кимларнинг боласи қабул қилинади?

Бу қизиқ

image

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 февраль куни “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. 

Хўш, республика бўйлаб ташкил этилаётган Президент мактабларида кимларнинг боласи таҳсил олади? Бу ерда ўқишнинг шартлари қандай? Бу саволларнинг жавоби кўплаб ота-оналарни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Жавоблар эса қарорда келтириб ўтилган. 

Унга кўра: 

•    Президент мактабларига қабул қилиш республика умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади;

•    Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади;

•    биринчи ўқув йилида Президент мактабларининг ҳар бирига 5-10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади;

•    Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади;

•    Президент мактабларида "STEAM – таълим" (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади;

•    Президент мактабининг 9-11-синфларида ўқитиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштиришни кўзда тутади;

•    асосий ўқув дастури билан биргаликда Президент мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади;

•    Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини тақдим этувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади;

•    Президент мактаблари бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мактаблари

Баҳолаганлар

2925

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг