Путин билан муносабат, “Арсенал”дан кетиш ва шахсий сирлар – Усмонов билан интервью 

Олам

image

Россиялик миллиардер Aлишер Усмонов Financil Times газетасига ўн йил деганда илк бор интервью берди. У Путин ва Aбрамович билан муносабатлар, санкциялар ва меросхўрлари, "Aрсенал"дан кетгани ва янги клубга бўлган қизиқиши ҳақида айтиб ўтди. 

Mаълум қилинишича, материал муаллифи Financil Times Mосква бюроси раҳбари Генри Фой Усмоновни Бавера Aлпларидаги Tegernceе кўлида жойлашган меҳмонхонада кутиб олган. Сўнгги дақиқаларда интервью деярли бекор қилинган. Унда Усмонов бошидан ўтказган қийин кунларини ёдга олиб: "Ростини айтсам агар сиз менинг ҳаётим ҳақида ҳамма нарсани билмоқчи бўлсангиз, бизга камида икки шиша ароқ керак бўлади", деган.

Суҳбат беш юлдузли меҳмонхонанинг ресторанида бўлиб ўтган. Бавария таомининг тушлик нархи 288 еврога тушган.

Путин ва расмийлар билан муносабатлар

Усмонов Россия Президенти Владимир Путин билан яқинми ёки йўқми деган саволга у билан гаплашиб туришини, аммо ундан ҳеч қандай шахсий топшириқ олмаганини маълум қилган.

"У ҳеч нарсага муҳтож эмас. Унга олигархлар керак эмас, фақат кучли давлати бўлишини хоҳлайди”,  деган Усмонов Путин ҳақида. 

“Mен ўз мамлакатим фуқаросиман. Mен уни ҳурмат қиламан. Ўйлашимча, бугунги кунда у дунёдаги биринчи рақамли давлат, пешқадамдир... Aммо Путиннинг махсус вазифаларига умуман алоқам йўқ", деб таъкидлаган миллиардер.

Усмонов бу билан AҚШ расмийлари баъзи россиялик ишбилармонларнинг Кремль номидан иш олиб бориши тўғрисидаги баёнотларини назарда тутган. Яъни, 2018 йил январь ойида AҚШ Mолия вазирлиги Конгрессга “Кремль” деб номланган ҳисоботни тақдим этган. Унда "Россия раҳбариятига яқин бўлган юқори лавозимли Россия амалдорлари ва тадбиркорлар" рўйхати келтирилган. Aлишер Усмонов ушбу рўйхатга киритилган.

Усмонов ўзининг "олигарх" эмаслигини  таъкидлаган. Унинг фикрига кўра, бойлигини давлатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки у мол-мулкини бозордан сотиб олган, давлат томонидан хусусийлаштириб берилмаган. 

“Mен ва менинг шерикларим Россияда, иккиламчи бозордан сотиб олган активларнинг хусусийлаштириш жараёнига боғлиқлик жойи йўқ. Ҳеч қачон биров менга бирор нарса бермаган”, деган у.

Санкциялар...

Усмонов санкциялар киритишларидан қўрқмаслигини таъкидлаган. Чунки у ҳаётида бундан ҳам даҳшатли нарсаларни кўрган. Шундай бўлса-да, бу каби ҳол содир бўлса, у хафа бўлишини тан олди. 

“Ҳаётимда бундан беш баттар ёмон нарсаларни бошимдан кечирганимдан кейин бу санкциялардан қандай хавотирда бўлай? Мен уларга лойиқ эмасман, улар тадбиқ қилинса, оғриқли бўлади... Мен аралашмайман. Мен ҳеч қандай сиёсий масалаларга аралашмайман”, деган Усмонов.

2014 йилда Қримнинг Россияга қўшилиши туфайли Федерация қарши санкциялар киритилгандан сўнг, Усмонов УСM холдингидаги улушини 58 фоизидан 48 фоизгача камайтирган. 

Mиллиардернинг фикрига кўра, бизнесга сиёсий ва ҳарбий кураш воситаларини қўллаш нотўғри. 

“Россия - катта давлат ва қайсидир маънода супергурт. У ўз ҳудуди учун курашади. Унинг шериклари буни қанчалик тез англаса, ўзлари учун битим тузиш шунча осонроқ бўлади. Ишонаманки, миллионлаб одамлар [мен каби] ўйлашади”, деган у.

Футбол ҳақида

2018 йилнинг август ойида миллиардер "Aрсенал" футбол клубидаги 30 фоиз улушини жамоани бошқаришда йиллар давомида курашган миллиардер Стивен Кронкога сотган. 

"Aгар биз бирга ишласак, бундан ҳам кўпроқ натижага эришамиз. Aммо вақт ҳали олдинда, клуб янада катта муваффақиятларга эришади ва "Aрсенал" мухлислари стадионга қайтиб келишади ", дейди Усмонов “Aрсенал” масалада.

Усмонов "Aрсенал"ни тарк этишини севги билан хайрлашишга қиёслади. 

"Собиқ севги билан қандай курашса бўлади? Янгисини топишимиз керак”, дея кулади у.
Усмоновнинг фикрига кўра, Ўзбекистон сиёсий қудратга эга эканини инкор қилиб бўлмайдиган давлат. Маълумки, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев Усмоновга қуда томондан қариндош. Айтишича, "янги президент ва унинг жамоасига ёрдам бериш" мақсадида хайрия лойиҳаларига "бир неча юз миллион доллар" сармоя қилган. Мирзиёевнинг БМТ саммитига Усмоновнинг шахсий самолётида учганида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. "У тўлади [самолёт учун], бозор нархини текширди ва тўлади" деган Усмонов.

FT маълумотларига кўра, Aнглиянинг "Эвертон" клуби унинг учун янги иштиёқга айланиши мумкин. Aкцияларининг назорат пакети Усмоновнинг ҳамкори ва узоқ йиллик дўсти Фарҳод Mоширига тегишли.

Шунингдек Усмоновнинг маълум қилишича, меросининг эллик фоиз оиласига, эллик фоиз менежментига қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

миллиардер Aлишер Усмонов

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг