Россия Беларусь билан чегарани қисман ёпди
Олам
−
16 Март 2020
6333Россия ҳукумати Беларусь билан чегарасини одамлар ўтиши учун ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда РФ Бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди. Шу тариқа Россининг Озарбайжон ва Финляндия билангина қуруқлик чегараси очиқлигича қолмоқда.
“Биз бундан кейин ҳам мамлакатамизга янги таҳдиднинг оммавий тарзда ёйилиб кетмаслиги учун фавқулодда чоралар кўришда давом этамиз”, деган Мишустин.
РФ Бош вазири Мишустин бу масалада Беларусь ҳукумати раҳбари Сергей Румас билан телефон орқали суҳбатлашган. Суҳбатда юкларнинг Беларусдан транзит орқали РФга ўтиши масаласи муҳокама қилинган.
Беларусь Бош вазири ўринбосари Александр Исаев расмий Минск фуқаролари ортга қайтиши учун барча чораларни кўришини маълум қилган.
Маълумот учун, Россияда коронавирус билан боғлиқ 63 та ҳолат қайд этилган. Шундай 8 нафар бемор даволанган. Беларусда эса 36 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 3 нафари касалликдан фориғ бўлган.