Президент фармони: Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Фармон билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази этиб қайта номланди.

“Ижтимоий фикр” марказининг ҳар бир соҳа бўйича асосий вазифалари белгиланди.

Марказ Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Марказ томонидан ўтказилган социологик сўров натижалари Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилинади.

Марказда аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказ ташкил этилади.

2019/2020 ўқув йилидан тегишли олий таълим муассасаларида социология ва социологик тадқиқотлар кафедралари очилади.

Шунингдек, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

социологик тадқиқот фармон

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг