Ишхоналарда ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш мажбурий этиб белгиланди

Жамият

image
60 ёшдан ошганлар коронавирус юқтирмаслик учун нималарга амал қилиши лозим? north_east

60 ёшдан ошганлар коронавирус юқтирмаслик учун нималарга амал қилиши лозим?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра иш жойларида бир қатор янги тартиблар амалга жорий этилади. 

Қарор билан идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

•    ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш;

•    иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш;

•    давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

•    ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори коронавирус кучайтирилган тартиб

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг