Нур Султонда Чингиз Aйтматов ва Манас ҳайкаллари ўрнатилади
Олам
−
24 Август 2019
4238Қозоғистон пойтахти ҳокимияти энг машҳур достон қаҳрамони - Манас ҳайкали учун ер участкаси ажратади. Бу ҳақда “Kaktus media” хабар бермоқда.
Бундан ташқари, шаҳарда ёзувчи Чингиз Aйтматов ҳайкали ўрнатиладиган ҳудудни рўйхатга олиш ишлари якунланмоқда. Бу мавзу бир кун олдин Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Жээнбек Кулубаевнинг Нур-Султон ҳокими Олтой Кулгинов билан музокаралари чоғида муҳокама қилинган.
Томонлар, шунингдек, икки республика пойтахтлари ҳокимиятлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилган. Қирғизистон элчиси Бишкекнинг Нур-Султон муниципалитети билан тажриба алмашишдан манфаатдорлигини билдириб, экспертлар ва Бишкек шаҳар мэрияси раҳбарияти ва Қозоғистон пойтахти маъмурияти даражасида ўзаро ташрифларни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Олтой Кулгинов Қирғизистон пойтахти мэрияси билан шериклик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек, ўзаро сармояларни жалб қилиш ва одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган технологиялар алмашишга қизиқиш билдирди.