Экспериментал нотариал идоралар ташкил этилади
Жамият
−
10 Сентябрь 2019
3747Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан эндиликда экспериментал нотариал идоралар ташкил этилади.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда камида 2 тадан ва Тошкент шаҳрида камида 5 та экспериментал нотариал идора ташкил этилади.
Ушбу идораларда қуйидагилар жорий этилади:
• мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни тасдиқлаш, ижро хатларини ёзиш, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади;
• аризалар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда видеоконференцалоқа орқали расмийлаштирилади.
Масофадан туриб хизмат кўрсатилганда расмийлаштирилган ҳужжатларни мижозга курьер хизмати орқали етказиб бериш имконияти яратилади.
2024 йил 1 январга қадар нотариал архивда сақланаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи битимлар рақамли кўринишга ўтказилади.