100 ёшли уруш фахрийси COVID-19 дан вафот этди. Унинг эгизаги “Испан гриппи“ дан вафот этган

Жамият

image
99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси коронавирусни ҳам енгиб ўтди north_east

99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси коронавирусни ҳам енгиб ўтди

Иккинчи Жаҳон урушининг юз йиллик фахрийси коронавирусдан вафот этди. Унинг эгизак акаси 100 йил олдин “Испан гриппи“ пандемияси пайтида вафот этганди.

Филипп Канн Нью-Йоркнинг Нассау округининг энг кекса фахрийси эди. У 1919 йил 5 декабрда “Испан гриппи“ пандемияси вақтида туғилган. Бир ҳафта ўтгач, унинг эгизак акаси Сэмюэль вафот этди.

Фахрийнинг набираси Уоррен Зисманнинг сўзларига кўра, бобоси 1 аср олдинги пандемияни эслаб, тарих ҳар доим такрорланади, деб таъкидлаган. “Испан гриппи“ дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ одамнинг ва АҚШда 675 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Маълумот учун, Филипп Канн ҳаво кучларида муҳандис ва учувчи сифатида хизмат қилган. Урушдан кейин у пайвандчи бўлиб ишлаган, 2001 йилда вайрон бўлган Жаҳон савдо марказининг қурилишида иштирок этган.

Уоррен Зисманнинг сўзларига кўра, унинг бобоси коронавирус ҳақидаги янгиликларни доимий равишда кузатиб борган. Ўлимидан олдин Филиппда нафас олиш муаммоси ва йўтал аломатлари бўлган. Унинг оиласи тест натижалари ҳақида фақат фахрийнинг вафотидан кейин билиб олишди.

“Бобом ўлган акаси ҳақида тез-тез гапирар эди. Деярли барча байрам ва тадбирларда акаси Сэмюэль эсларди”, дейди Зисман.

Зисманнинг сўзларига кўра, бобоси ҳар доим катта ҳарбий маросим билан катта дафн маросимини ўтказишни орзу қилган. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли улар буни ташкил қила олмадилар. Аммо дафн маросимида иккита ҳарбий хизматчи, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида отаси денгиз пиёда бўлган бир киши қатнашди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 842 621 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 152 286 нафари соғайган, 46 785 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 643 321 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда Уруш фахрийси Испан гриппи

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг