Нима учун янги коронавирус аввалгиларига қараганда хавфлироқ?

Саломатлик

image

Шифокорлар нима учун янги коронавирус аввалгиларидан кўра хавфлироқ эканини айтди. Уларнинг фикрича, бунинг асосий сабаби одам SARS-CoV-2 вирусини юқтирганини жуда кеч билади ва бошқаларга тарқатишда давом этади.

Биламизки, ушбу каронавирус туридаги бошқа вируслар ҳам аввал аниқланган. Хусусан, 2002 йилда SARS коронавируси ва 2012 йилда Яқин шарқ мамлакатларида MARS коронавируси одамлар ҳаётига хавф солган. Лекин, ушбу коронавируслар кенг тарқалмаган.

"Янги коронавирус билан оғриган беморлар инфекцияни аввалги инфекциялари билан солиштирганда кўпроқ одамларга юқтирмоқдалар”, дейди шифокор Александр Мясников.

Унинг фикрича, аввалги коронавируслар жуда тезда ўз аломатларини намойиш қилган. SARS-CoV-2 эса ўз симптомларини жуда кеч билдиради.

"Нима учун 2002 йилдаги SARS коронавируси камроқ юқумли бўлган? Ёки 2012 йилдаги MARS коронавируси? Чунки илгари коронавирус билан касалланган одамлар дарҳол ўзларини ёмон ҳис қила бошлаганлар ва улар бошқалар билан алоқа қилмасдан аввал шифохонага ётқизилган”, дейди Мясников.

Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги турдаги коронавирусни 1 698 626 нафар одам юқтирган. Уларнинг 376 734 нафари соғайган, 102 774 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг