...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент фармони ижросини таъминлаш бўйича семинар ўтказилди


19:43, 19.05.2018 Жамият
 1 846

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг ҳамкорликдаги ишлари қайд этилди.

Бугун, 19 май куни “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш қаратилган  семинар ташкил этилди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходими Бахтиёр Ғаппоровнинг маълум қилишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
 
Шунингдек, Бахтиёр Ғаппоров юридик шахслар текширув марказлари жисмоний шахслар автомобилларини техник кўрикдан ўтказиш учун керакли асбоб-анжомлар билан жиҳозланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
 
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент фармони ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар