Тинч океанида улкан “сузувчи орол” пайдо бўлди

Олам

Жорий йилнинг 7 август куни Тинч океанида сув остидаги вулқон отилиши натижасида улкан сузувчи қотишма қатлами вужудга келди. Бу ҳақда 16 август куни автралиялик жуфтлик Майкл Хоулт ва Ларисса Брилл маълум қилган.

Сунъий йўлдош маълумотларига қараганда қулқондан отилиб океан сатҳига ёйилиб кетган пемза қотишмаси 150 км кв майдонни эгаллаган. Бу 20 мингта футбол майдонига тенг.

Ҳозирда бу "сузувчи орол" Фижи ороллари ва Австралияга томон ҳаракатланмоқда. Тахмин қилинишича орол шу йўналишда ҳаракат қилса “Буюк Тўсиқ қоялар” (The Great Barrier Reef) деб номланган улкан маржон қоялар тизими билан тўқнашади. Таъкидланишича, бу океан ва маржон қоялар эко тизими учун анча фойдали бўлади.

Мутахасисларнинг фикрича бу каби сузувчи қотишма қатламни 5 йилда бир кўриш мумкин ва бу сувдаги организмлар яшаши учун уй, қулай шароит яратиб беради.

Маълумот ўрнида пемза вулқон жинси магманинг тезда совуб қотиши жараёнида ҳосил бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Тинч океани

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг