Энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ЕИБ кредит ажратади

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” (2-қўшимча молиялаштириш)” лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) 100 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилади.

Агар ЕИБ билан бошқача келишилмаган бўлса, ЕИБ кредитидан битта ташкилотга бериладиган кредитнинг суммаси 10 млн доллардан, саноатнинг битта тармоғида саноат корхоналарига бериладиган кредитларнинг миқдори 30 млн доллардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Европа инвестиция банки

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг