Вирусга чалинганлар орасида “жим ташувчилар” бор – Хитой тадқиқоти

Олам

image

Коронавирусга чалинган ҳар учинчи шахсда унинг симптомлари кузатилмайди. Шу сабаб у ўзини вирусдан зарарланганини билмайди. Ўз навбатида, бошқалар ҳам бундан бехабар бўлади. Бу ҳақда South China Morning Post (ХХРда босиладиган инглиз тилидаги нашр) Хитой расмийларидан олинган ҳужжатларга асосланиб ёзмоқда.

Хитойда февраль ойи якунида коронавирусга чалинган 43 минг беморда касалликнинг ҳеч қандай симптомлар кузатилмаган. Гарчи улар карантинга олиниб, қатъий режимда назорат қилинган бўлса-да, инфекцияга чалинганлар рўйхатига кирмаган.

Хитой 7 феврал куни фақат симптомлар кузатилган одамларни бемор сифатида қабул қилишга қарор қилди. Аммо, шундай бўлса-да, улар билан алоқада бўлган барчани текширувдан ўтказди. Айнан мана шу чора-тадбирлар сабаб юқоридаги маълумотлар тўпланди.

Хитой ёндашуви, яъни оммавий тестдан ўтказиш вирус тарқалишининг самарали чекланишига олиб келди. Фақат беморлар синовдан ўтган Европа ва Шимолий Америкада касаллик борган сари кенг ёйилиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга 81 620 нафар одам чалинди. 76 571 бемор шифо топган бўлса, 3 322 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг