Шаҳрихонда кам таъминланган оилаларга ажратилган 82,2 млн сўм талон-торож қилинди
Жамият
−
22 Июль 2020
10236Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида кам таъминланган оилаларга ажратилган 82,2 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Шаҳрихон туманидаги “Якка тут” МФЙ мансабдор шахслари томонидан кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқароларга асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилиши оқибатида 82,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МФЙ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023