Uzbekistan Airways коронавирус сабаб парвозлар вақтидаги қўл юки миқдорини камайтирди

Жамият

image

Uzbekistan Airways коронавирус пандемияси даврида ижтимоий масофани сақлаш муҳимлиги туфайли багажларни расмийлаштириш тартибига ўзгартириш киритди.

“Ижтимоий масофага амал қилиш мақсадида ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш учун қўл юклари ташувига чекловлар киритилди. Эндиликда, ҳаво кемаси саҳнига фақатгина парвоз вақтида зарур бўлувчи аёллар сумкаси, портфел, ноутбук, болалар ашёлаи солинган сумкани олиб кириш мумкин. Бошқа нарсалар эса қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт”, дейилади компания хабарида.

Қўшимча қилинишича, фойдаланилмайдиган қўл юки бепул ташиш мумкин бўган багажга қўшилади. Яъни, белгиланган 8 кг қўл юкидан фақатгина 2 кгни самолёт саҳнига олиб киришингиз мумкин бўлади. Қолган 6 кг эса багаж учун рухсат берилган юк миқдорига бепул қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

парвоз Uzbekiistan Airways багаж

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг