Трамп коронавирусни аниқловчи тестдан бош тортди

Олам

image

AҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусни аниқлаштирувчи тестдан ўтишга рози бўлмади. У бу ҳақда бир гуруҳ журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди.

“Мен бу нарсага бирор бир сабаб кўрмаяпман. Чунки ўзимни яхши ҳис этяпман”, деган Трамп.

Давлат раҳбари, шунингдек, Оқ уйнинг шифокори билан суҳбатлашганини, у тестдан ўтишга ҳожат йўқлигини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 126 629 нафардан ошди. 4627 киши касалликдан вафот этди. 68 218 бемор шифо топди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп AҚШ

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг