... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент айтган уюшма тузилди


19:30, 06.07.2018 Жамият
 5 305

Хўжалик субъектлари Уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳукуматнинг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Уюшманинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиш белгиланди.
 
Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга. Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил март ойида Самарқанд вилоятига борганида Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилишини таъкидлаган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳукумат қарори соя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар