Россия бизни йўқотишдан қўрқади – Лукашенко

Олам

image

Россия Беларусь билан қардошлик муносабатларини ҳамкорликка алмаштирганига қарамай, доим унинг иттифоқчиси бўлиб қолади. Бу ҳақда бугун, 4 август куни Президент Александр Лукашенко халққа ва парламентга мурожаатида айтиб ўтди.

“Россия бизни йўқотишдан қўрқади, ахир унинг ҳақиқатан яқин иттифоқичиси қолмади, камига Ғарб ҳам бизга қизиқмоқда. Жавобимиз ҳаммага маълум: Беларусь кимдирга қарши бошқа биров билан дўст бўлмайди. Биз кўптармоқли, изчил ташқи сиёсат тарафдоримиз. Россия бизнинг яқин иттифоқчимиз бўлган ва бўлади. Беларусь ва РФда ҳокимият тепасида ким туришинг аҳамияти йўқ. Бу енгиб бўлмас омил”, деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь Ғарб, Америка, Хитой, яқин қўшнилари билан ҳам стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.

Президент мамлакати бундан кейин ҳам халқаро муаммоларни фақатгина тинч йўл билан ҳал қилишини алоҳида таъкидлади.

“Биз ҳеч қандай муаммога аралашиб қолмадик, қолмаймиз, қолиш ниятимиз ҳам йўқ”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Минск чеккасидаги санаторийда “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 32 нафар жангиси қўлга олинди. Яна бир россиялик Беларусь жанубида ушланган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари уларга нисбатан террорчилик акти уюштиришга уриниш айблови билан жиноий иш очган. Россияликлар 20 йилга қамалиши мумкин.

Расмий Москва россияликлар Беларусь орқали Туркияга кетаётганини, улар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари эканини айтиб чиқди. Беларусь мазкур воқеалар фонида Россия билан чегарада йирик ҳарбий йиғин ўтказишни режа қилди.

Хуллас, ҳар икки томон ўз важини айтди. Аммо иттифоқчи давлатлар муносабати сўнгги вақтларда яхши эмаслиги ҳеч кимга сир бўлмай қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг