Биз бу “уруш”да ғалаба қозонамиз – Трамп халқини Пасха билан табриклади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп пасха муносабати билан халқига йўллаган табригида тез орада мамлакат коронавирус устидан ғалаба қозониши ва америкаликлар яна байрам ибодатлари учун черковга бора олишини айтиб ўтди. Трампнинг ватандошларига йўллаган видеомурожаатини Twitter`даги саҳифасига жойлаштирди.

“Бу Пасха бошқаларидан ажралиб туради, негаки биз черковларимиздан йироқдамиз. Биз ўзимиз хуш кўргандек черковда ёнма-ён ўтиришни хоҳлаймиз ва бу кун тез орада келади. Аммо ҳозир масофани сақлаймиз. Биз бу "уруш"да ғалаба қозонамиз. Биргаликда черковда тўпланамиз”, деган Трамп.

Маълумот учун, григорян календаридан фойдаланувчи насронийлик конфессиялари 2020 йилда Пасхани 12 апрель куни нишонлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар 560 433 нафарга етди. Уларнинг 22 115 нафари вафот этди ва 32 634 нафари даволанди. АҚШ коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп коронавирус Пасха

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг