Президент қарори билан Бош прокуратурага муҳим ваколат берилди
Жамият 14 Март 18:26 7069
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарор билан Ўзбекистон 2017 йил октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди.

Бош прокуратура – халқаро шартномани амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 2.9