Ўзбекистон солиққа доир иккита халқаро шартномани тасдиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан солиққа тортишга доир халқаро шартномаларни тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарорларни имзолади.

Гап қуйидаги ҳужжатлар хусусида бормоқда:

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида хорижий ҳамкорларга тегишли хабарнома йўллаш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Ўзбекистон-Корея Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг