Президент 10 миллионинчи фуқаронинг ота-онасига уй совға қилди

Олам

image

Озарбайжон Республикасида аҳоли сони 10 миллионга етди. Жорий йилнинг 6 апрель куни мамлакатнинг 10 миллионинчи фуқароси дунёга келди. Озарбайжоннинг фахрий фуқароси мамлакатнинг Агдам туманидаги оилада таваллуд топган.  

Айни вақтда қизалоқ бутун республика эътибор марказида бўлиб турибди. Чақалоқ Баку шаҳридаги Республика  перинатал марказида туғилган. Унга Меҳрибон деб исм берилди.

Айни вақтда бутун мамлакат бўйлаб 10 миллионинчи фуқаро шарафига тантанали маросимлар, концерт дастурлари ташкил этилмоқда. Баку марказида мушаклар отилди. 

Бугун, 9 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва вице-президент Меҳрибон Алиева Бакуда жойлашган Республика  перинатал марказига бориб, 10 миллионинчи фуқаронинг ота-онасини табриклаган. Улар чақалоқ Меҳрибон Ҳасанованинг оила аъзоларига янги уйнинг калитларини топширишган. 

Президент Илҳом Алиев Меҳрибон Ҳасановнинг туғилиши нафақат бу оила аъзолари, балки бутун Озарбайжон учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг