Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоққа айлантириши мумкин
Олам
−
10 Апрель 2020
4800Коронавирус COVID-19 инфекцияси бутун дунёда тахминан 500 миллион кишига қашшоқлик билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Oxfam халқаро хайрия уюшмаси тадқиқотчилари ҳисоботида айтилган.
Тадқиқот Халқаро валюта фонди ва Бутунжаҳон банкининг анъанавий йиғилиши олдидан ўтказилган.
Экспертлар коронавирус уй хўжаликларига зарба беришини, натижада уларнинг сони қисқаришини аниқладилар.
"Ҳозирда 2008-ҳ йилги инқироздан ҳам кўра чуқурроқ бўлган иқтисодий инқироз авж олмоқда. Таҳлиллар дунёдаги қашшоқлик даражаси 1999 йилдан буён биринчи марта ошиши мумкинлигини кўрсатмоқда", дейилади ҳужжатда.
Қашшоқлик мезонлари Бутунжаҳон банки томонидан қуйидагича таснифланган:
Бир кунлик даромади 1,9 доллардан кам бўлган кишилар қашшоқликнинг энг паст даражаси вакиллари саналади. Бундайлар бутун сайёра 10%ни ташкил этади. Кунига 5,5 доллар даромад оладиган ишчи эса ўрта қашшоқлардир. Бу коинот аҳолисининг 46 % аҳоли дегани.
Коронавирус туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли ҳисоботда қашшоқлик чегарасида яшайдиган одамлар сони кўпайиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кўрсаткич 434 миллион кишига етади.
Экспертларнинг қўшимча қилишларича, ҳужжатларда энг кескин сценарий тақдим этилган бўлиб, у жаҳондаги ўртача даромадлар 20%га қисқаришини назарда тутади.
Маълумот ўрнида, коронавирусга чалинганлар дунё бўйлаб 1 602 885 нафарга етди. Беморларнинг 95 745 нафари вафот этди. 355 514 киши соғайди.