... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Премьера: Мавлуда Асалхўжаеванинг Шароф Рашидов шеъри билан куйланган қўшиғи тайёр


18:30, 04.12.2017 Премьера
 1 357

Мазкур нафис таронани сизга ҳам илинамиз. Уни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан ҳамкорликни йўлга қўйгани, атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов сўзи билан қўшиқ яратаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ижодимдаги энг яхши қўшиқларни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ёзиб берган. Орадан неча йиллар ўтиб яна ҳамкорликни йўлга қўйдик. Шароф Рашидов шеъри билан ёзилган “Келармиш” номли янги қўшиғим ижодимда буткул янги саҳифа очмоқда”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.
 
Ушбу қўшиқни яратилган заҳоти таҳририятимиз ижодкорлари биринчилардан бўлиб эшитди. Шундай сўнг, қўшиқни тарғиб қилиш, ушбу профессионал ижод маҳсулини тарқатиш ишларини ўз зиммамизга олдик. Боиси яхши қўшиқни тарқатиш, яхшиликни тарқатишдек гап.
 
Мазкур нафис таронани сизга ҳам илинамиз. Уни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.  
 

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!