...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтдаги марказий кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланди


16:16, 30.07.2018 Жамият
 2 291

Шаҳар ҳокимияти вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.

Бугун, 30 июль куни Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчаси билан кесишган қисмидан Тошкент кичик автомобиль ҳалқа йўл ўтказгич (кўприк)гача бўлган қисми ёпилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, йўл реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг биринчи босқичини олиб борилиши муносабати билан ёпилган. Бундан ташқари, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 августга қадар ушбу йўналиш бўйича ҳаракатланаётган барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган.
 
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!”, дейилади ҳокимият хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Юнусобод тумани Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар