Жанубий Кореяда осмонўпар бино буткул ёниб кетди (видео)

Олам

image

Жанубий Кореянинг жануби-шарқидаги Ульсан шаҳрида 33 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Ёнғин 8 октябрь куни соат 23:00 ларда бошланган. Кучли шамол сабаб алангани ўчириш учун 10 соатдан кўпроқ вақт кетган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеолардан бинонинг барча қаватлари ёнаётганини кўриш мумкин.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, 88 киши тутундан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган. Ёнғин сабаби ўрганиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жанубий Корея

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг