Пойтахтда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар ушланди

Жамият

image

Тошкентнинг қатор туманларида психотроп моддаларни пуллаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.У. ва Т.У. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.А.га 34 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 43 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманида фуқаролар Н.У. ва Р.Р. мижозга 9 дона “Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса фуқаро С.Х.нинг ёнидан 1 дона пакетда ўткир ҳидли кукунсимон модда, 25 дона “Зардекс” ва 5 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Пойтахт психотроп моддалар Учтепа туман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made