Қозоғистон Президенти вазиятни кузатмоқда

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қирғизистондаги вазиятни кузатмоқда, деб хабар беради “Tengrinews” 

“Қозоғистон Президенти Қирғизистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда. Давлат раҳбари қўшни қардош мамлакатда рўй бераётган воқеалар Қирғизистоннинг ички иши деб ҳисоблайди. Қосим-Жомарт Тоқаев амалдаги қонун асосида вазиятни тезроқ нормаллаштиришга умид қилмоқда", деди давлат раҳбари матбуот котиби Берик Вали. 

7 август куни кечқурун қирғиз махсус хизматлари Aтамбоевни Қўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳида ҳибсга олиш бўйича операцияни бошлади. Натижада 43 киши тан жароҳати олди, бир киши вафот этди. Бироқ, собиқ Президентни ҳибсга олишнинг иложи бўлмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг