Порошенко Ўзбекистондаги Украина элчисини лавозимдан олди
Олам 13 Март 18:15 2993
image

Украина Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Украина президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Украина президенти Пётр Порошенко кеча, 12 март куни тегишли фармонни имзолаган.

“Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод қилинсин”, дейилади ҳужжатда.

Маълумот учун, 65 ёшли дипломат Юрий Савченко 2010 йилдан бери Ўзбекистондаги Украина элчихонаси раҳбари вазифасини бажариб келган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.9
Теглар