Машҳур актёр Ғайбулла Ҳожиев вафот этди
Жамият
−
26 Февраль 2020
15400Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда марҳумнинг ўғли ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Ғайбулла Ҳожиев 1956 йил 11 майда Бухорода туғилган. 1973-77 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган. У ўзбек кинотомошабинлари учун қадрдон бўлиб қолган қатор фильмлардаги унутилмас роллари билан ёдда қолган.
1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган.
Ғайбулла Ҳожиев “Папагандус”, “Илтимос, менга қаранг!”, “Оқпадар”, “Умид”, “Уқубат”, “Шаббона”, “Шайтанат” фильмларида рол ижро этган.
Ғайбулла Ҳожиев дубляж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган бўлиб, актёр овоз берган қаҳрамонлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари, дўстларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси